Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшларни қандай муаммо қийнамоқда?
- 17.05.2019 12:13
- 181
- Самарқанд
Каттақўрғон педагогика коллежида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшлар ўртасидаги муаммоларни бартараф этиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи, Нуробод, Нарпай, Паст Дарғом ва Каттақўрғон туманларидан келган 195 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой олиш каби 12 та мурожаати тингланди. Уларга Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ички ишлар, Марказий банк вилоят бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъул ходимлари томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Мулоқот давомида келиб тушган мурожаатларнинг ижроси бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар акс эттирган махсус видеоролик намойиш этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 37 дақиқа аввал
- Долзарб