Жефф Безос компанияси космик парвоз учун онлайн савдоларни очмоқда
Blue Origin 20 июль куни учиши режалаштирилган New Shepard суборбитал космик кемасида ўйналадиган битта йўловчи ўриндиғи учун онлайн-кимошди савдосини бошлади.
"New Shepard кемаси 20 июль куни биринчи астронавтлар экипажи билан коинотга учади. Blue Origin онлайн-кимошди савдоси ғолибига ушбу саёҳатда битта жойни тақдим этамиз", дейилади коммюникедаги хабарда.
"Чипта"га буюртма бериш учун компаниянинг веб-сайтига кириш тавсия этилади. Таъкидланганидек, савдо уч қисмдан иборат бўлиб, улардан биринчисида 5 майдан 19 майгача истаганлар мурожаат қилиши мумкин. Буюртмалар, шунингдек, кўрсатилган суммалар бошқа иштирокчиларга маълум бўлмайди. Ушбу маълумотлар 19 май куни эълон қилинади. Шундан сўнг савдони давом эттириш истагида бўлганлар биринчи босқичнинг максимал нархидан ошадиган нархни таклиф қилишлари керак. «Ягона йўловчи» ўриндиғининг якуний тақдири 12 июнь куни онлайн-савдо пайтида аниқланади.
Blue Origin компанияси 15 та New Shepard синов парвозини амалга оширган, охиргиси апрель ойи ўрталарида бўлган эди.
Г.Холдорова тайёрлади.