Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда канал бўйларини таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан туман ирригация бўлимида терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув давомида “M.Y.” МЧЖ раҳбари М.Б. туман ирригация бўлими масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, ирригация бўлими балансидаги каналларни жорий таъмирлаш ва тозалашда ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали сохта ҳужжатларни расмийлаштиргани аниқланган. Оқибатда “M.Y.” МЧЖ томонидан 1,4 млрд. сўм ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.