Жомбойдаги ошхона сейфини тунаган шахс ушланди
2020 йил 2 май куни 60 ёшли фуқаро Б.А. Жомбой тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 27 апрель кунидан 28 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Жомбой тумани Беруний кўчасида жойлашган ошхонасида ҳеч ким йўқлиги ҳамда ошхонанинг акфа деразаси очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кирган. Ошхонада турган темир сейф эшигини бузиб, ичидаги 2.830.000 сўм ва 1 АҚШ доллари купюрасидаги жами 65 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пуллари ҳамда умумий баҳоси 24.170.000 сўмлик ҳар хил турдаги аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш ва талон-торож қилинган нарсаларини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Жомбой туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Ў. содир этганлиги аниқланиб, ундан бир дона аёллар тилла занжири, 1.570.000 сўм, бир дона 20 АҚШ доллари, икки дона 2 АҚШ доллари, олти дона 1 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.