ЖССТ болаларда келиб чиқиши номаълум гепатитнинг 900 дан ортиқ ҳолатини аниқлади
- 26.06.2022 21:33
- 35
- Саломатлик

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботига кўра, дунёнинг 33 мамлакатида болаларда этиологияси номаълум бўлган оғир ўткир гепатитнинг 920 эҳтимолий ҳолати қайд этилган.
Таъкидланишича, бу маълумотлар 2022 йил 22 июнь ҳолатига тўғри келади. Олдинги ҳисобот 27 май куни эълон қилинганидан бери ЖССТга 270 та, жумладан, яқинда яна тўртта мамлакатдан маълумот олинган.
"ЖССТнинг бешта ҳудудида болаларда номаълум этиологияли оғир ўткир гепатитнинг аниқланиши одатий ҳол эмас ва айрим ҳолатларнинг оғир клиник оқибатлари батафсил ўрганишни талаб қилади", дейилади ҳисоботда.
Ёш болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит эпидемияси биринчи марта апрель ойида, ҳозиргача ўнта ҳолат қайд этилган Буюк Британияда аниқланган. Умумий сондан 18 (2 фоиз) бемор вафот этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ал-Хоразмий ворислари академик билан учрашди
- Кеча, 10:35
- Таълим
Марк Карни Канаданинг янги бош вазири бўлади
- 10/03, 09:53
- Хориж
Март ойида нима экиш мумкин?
- 09/03, 19:16
- Маслаҳат