Жуда қиммат сотиб олинган номоддий жойлар

Дунёдаги деярли барча нарсаларнинг нархи бор. Табиий равишда одамлар моддий нарсалар учун бойлик йиғади. Бироқ қўл тегизиб бўлмайдиган номоддийликлар учун катта миқдорда пул сарфлаш ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Ушбу мақоламизда дунёдаги энг қиммат номоддий харидлар мисоллари келтирилган.

Автотураргоҳ

Бир кечалик ёки бир ҳафталик оддий машина тўхташ жойи қанча туради? Амалиёт баъзида автотураргоҳлар жуда қиммат эканлигини кўрсатади. Айни вақтда эса деярли 1 миллион доллар ҳақида гап кетяпти. 2019 йилнинг октябрьойида Гонконгдаги The Center осмонўпар биносининг ерости автотураргоҳидан автомобильқўйиш учун ақлбовар қилмайдиган 969 минг АҚШ долларига жой сотиб олинди.

Қизиғи, бу турдаги олдинги рекорд ҳам Гонконгяшовчисига тегишли. Ўшанда йирик компания эгаси 664 минг 200 АҚШ доллари эвазига нуфузли турар-жой мажмуасининг автотураргоҳидан жой сотиб олган эди.

Михаил Горбачев билан кечки овқат

XXI аср бошида сиёсат ва шоу-бизнес юлдузлари хайрия аукционларида моддий ёки номоддийнарсаларни сотиб олиш каби қизиқарли тенденцияни бошлаб юборишди.


2008 йилда Голливуд актёри Хью Грант айнан шундай лот эгасига айланди. Аукционда СССРнинг охирги президенти Михаил Сергеевич Горбачев билан кечки овқат қўйилган эди. Актёр бу имконият учун жуда кўп маблағ сарфлашига тўғри келди - бошланғич нархи 50 минг фунт-стерлинг белгиланган лотнинг якуний кўрсаткичи деярли чорак миллион фунт ёки тахминан 325 минг долларни ташкил этди.

Космосга парвоз

Космик туризм - бу нисбатан яқинда пайдо бўлган, лекин жуда кўп маблағ талаб қиладиган фаолият. Космик туризм кашшофи, америкалик мультимиллионер Деннис Тито 2001 йилда космосга чиқиш имконияти учун 20 миллион АҚШдоллари тўлаб берди.

Ўшандан бери бошқа бой одамлар ҳам бу тенденцияга эргаша бошладилар. Бу масалада венгриялик бой, дастурий таъминот архитектори Чарльз Симони сўнгги 11 йил давомида юлдузларга қилган ҳар бир саёҳати учун 35 миллион доллар тўлаган дунёдаги ягона икки марта космик сайёҳфахрий унвонига эга бўлган рекордчи ҳисобланади.

Ўйин мулки

Ҳақиқий ҳаётдан кўра ўйинда яратган виртуал дунёни жиддийроқ қабул қиладиган одамларнинг махсус тоифаси – геймерлар ўз компьютеридагишахсий борлиқни янгилаш мақсадида сарфлаган маблағларини кўпчилик тушуна олмаса керак.

Бугунги кунда бундай харидлар орасида Entropia Universe илмий-фантастик онлайн ўйинчиларидан бири виртуал кўчмас мулкни 2,5 миллион долларга сотиб олиб, мутлақ рекордчига айланди. Ўйин қаҳрамонлари ҳам ундан қолишмайди – ўйиничидаги одам виртуал оламда 1 миллион долларга сотилди.

Тўй

Миллиардерлар кўпинча ўз қариндошларидан ажралиб турмаслик учун ҳашаматли байрамлар уюштиради, айниқса гап тўй маросими ҳақида кетганда. Ҳиндистонлик миллиардерлардан бири бундай норасмий пойгада рекорд ўрнатди.

Гап ҳинд саноат магнатининг 23 ёшли қизи Лакшми Миттал Ваниша ва унинг куёви тўйи ҳақида бормоқда. 2004 йилда Лондонда яшовчи миллиардер қизини банкир Амит Бҳатияга турмушга бериб, дунёдаги энг қиммат тўйни ўтказди. Тадбирлар бир ҳафта давомида Франциянинг бир нечта тарихий жойларида, хусусан, тўй маросимининг ўзи Людовик ХІVнинг Версаль саройида бўлиб ўтди. Лондонда яшовчи ҳиндистонлик миллиардер қизининг тўйигатахминан 65 миллион доллар сарфлади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.