Кадастр паспортини шакллантириш қайси ҳолатларда бепул расмийлаштирилади?
Ҳукуматнинг 535-сон қарорига асосан қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Мазкур давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки my.gov.uz орқали электрон тарзда фойдаланишингиз мумкин.