Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлим бошлиғи ва карго фирмаси раҳбари ушланди
Самарқанд вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирда вилоятдаги касб-хунарга ўқитиш марказларидан бирининг бўлим бошлиғи қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Касб-хунарга ўқитиш маркази бўлими бошлиғи, Паст Дарғом туманида яшовчи, Ж.Ж. маҳаллий фуқароларга ушбу марказда ўқигани ва малака оширгани тўғрисидаги сертификатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, улардан жами 5 миллион сўм миқдоридаги пора олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида рўйхатда турувчи, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги карго фирмаси раҳбари, С.Р. 2.000 АҚШ доллари эвазига Туркияга киришга қўйилган тақиқни ечиб бериб, Туркиядаги меҳмонхоналарнинг бирида ишлаш визасини расмийлаштиришни ваъда қилган. Ва маҳаллий фуқародан 700 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.