Катта миқдорда тиббий ниқоблар яширинган омбор аниқланди
- 02.03.2020 09:44
- 367
- Ўзбекистон
Фуқаро С.Х.га тегишли бўлган хусусий уйда қарийб 669 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг яширин омбори топилди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Давлат божхона қўмитаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уй ертўласида сифати кафолатланмаган ва тегишли сертификати бўлмаган тиббий ниқоблар ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди.
Маҳсулотларни чет элда қайта сотиш режалаштирилган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 15 та ниқоб ишлаб чиқарувчиси фаолият кўрсатмоқда. Бироқ талаб кескин ортиб кетгани сабабли уларнинг ишлаб чиқариш қуввати дорихона тармоқлари ва турли муассасалар талабларини қондира олаётгани йўқ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа