“Каттақўрғон” полигонида ҳарбийлар томонидан илк марта 14.2 мм.ли қурол синовдан ўтказилди

7 май куни Ўзбекистондаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий округга қарашли “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар томонидан илк бор Д-30 артиллерия стволи ичига ўрнатилган 14.2 мм.ли қуроли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Одатда, Д-30 артиллерия қуролидан 122 мм.ли снаряд отилади. Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан бу галги тунги ва кундузги машғулотларида 14.2 мм.ли қурол ҳам синаб кўрилди. Кетма кетликда отилган ёнувчи ва зирҳтешар ўқлар нишонларга тўлиқ талофат етказди.

Ушбу қуролдан артиллериячилар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар фойдаланиши кўзда тутилган. Янги қуролдан қисқа муддатда малака оширган ёш артиллериячилар 122 мм.ли қуролдан отишга қўйилади.