Каттақўрғон шаҳридаги сайёр қабулда фуқароларнинг 183 та мурожаати тингланди
- 01.02.2020 16:54
- 147
- Долзарб

Каттақўрғон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, секторлар ва бошқармалар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди.
5 соат давом этган сайёр қабулда 183 та мурожаат тингланди. Унда асосан ишсизлик, ичимлик суви, уй-жой, йўл қурилиши, электр, газ каби масалалар бўйича мурожаатлар бўлди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди, айримларига муддатлар белгиланди.
- Икки йилдан буён қизим ўзига муносиб иш тополмаётган эди, - дейди Матлуба Эгамбердиева. – Сайёр қабулда мурожаатим тингланиб, шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қизим боғчага ишга жойлаштирилди. Халқ дардини тинглаб, уни ҳал этишда кўмак бераётган инсонларга катта раҳмат.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Теглар:
Сайёр қабул
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сайёр қабул: саккиз соатда 550 мурожаат рўйхатга олинди
- 56 дақиқа аввал
- Самарқанд
"Шифобахш" олма
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!