Каттақўрғон туманида эски томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатиб кредит маблағини ўзлаштирган фермер аниқланди
- 10.05.2022 11:51
- 272
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.B.” фермер хўжалиги раҳбари А.Х. туманнинг “Янгиҳаёт” массивидаги 40 гектар пахта ер майдонига томчилатиб суғориш технологияларини олиб келиб ўрнатиш учун банк муассасасидан 700 млн. сўм кредит ажратилишига эришган.
Аммо ушбу кредит маблағини ўзлаштириш мақсадида ер майдонининг 26 гектарига эски ва сифатсиз ускуналарни ўрнатиб, кейинчалик ускуналарни яна қайтариб олиб кетиб, кредит маблағини мақсадсиз ишлатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- 28 дақиқа аввал
- Хориж
Илмий тўгараклар – иқтидорли талабаларга имкон
- 1 соат аввал
- Таълим
Йўллардаги энг кўп ўлим Самарқандда қайд этилган
- Бугун, 10:35
- Долзарб
Адолат мушти
- Кеча, 21:28
- Мутолаа