Каттақўрғонда “опий” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси, Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида Каттақўрғон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро И.Я. бошқарувида бўлган “Ласетти” тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машинада бир дона целлофан пакетга ўралган “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.