Каттақўрғонда тадбиркордан онлайн-аукциондан чиқиб кетиши эвазига пул талаб қилган фирибгарлар аниқланди
- 08.02.2022 16:52
- 428
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Терговга қадар текширувда фуқаролар Д.А. ва С.К. олдиндан тил бириктириб, “E-auksion” электрон савдо платформасида онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиб, “Гўзалкент” маҳалласидаги 5,7 сотих ер майдони бўйича аукционда унинг нархини сунъий равишда кўтармаслик ва ўйиндан чиқиб кетишини талаб қилган. Бунинг эвазига аукционда иштирок этаётган “М.Б.” оилавий корхонаси таъсисчиси Ш.дан 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа