Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кичик тадбиркорлар 31 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари тўлашдан озод этилди

Президентимизнинг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари, бозор ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш ва жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, йўловчиларни ташиш ва маиший хизматлари, биноларни ижарага берувчи юридик шахслар жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябргача бўлган давр учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилди.

Дастлаб ҳисоб-китоблар бўйича 14 922 та кичик тадбиркорлик субъектларга жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябргача бўлган давр учун ҳисобланган 31,1 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари тўлашдан озод этилмоқда.

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.