Кимлар коммунал хизматларга ҳақ тўлаш учун компенсация олиш ҳуқуқига эга?

«Yuridik axborot» каналида кимларга коммунал хизматларга ҳақ тўлаш учун компенсация берилиши ҳақида маълумот берилди.

Қуйидаги тоифалар учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 45 фоизи (100.350 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади:

- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

- фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

- Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

- кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

- Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

 - ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи (111.500 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.

1941-1945 йиллар уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 25 фоизи (55.750 сўм) миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.