Кимларни коронавирусга қарши эмлаш тақиқланади?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди:

COVID-19га қарши эмлашга монелик (тўсиқ) қилувчи ҳолатлар:

▪️ вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

▪️ анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;

▪️ ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;

▪️ҳомиладор ва эмизувчи аёллар;

▪️ 18 ёшгача бўлган болалар;

▪️ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

▪️ коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланадилар.

Барча турдаги эмлашларни амалга оширишдан аввал, шифокор эмланувчи шахсда аллергик реакциялар бор ёки йўқлигига аниқлик киритади ва олдинги эмлашлардан сўнг оғир аллергик реакциялар кузатилган бўлса, у ҳолда эмлашдан тиббий чеклов берилади.

Шахсга қон ва унинг компонентлари қуйилган тақдирда COVID-19га қарши эмлаш:

▪️эритроцитар ёки лейкоцитар масса қуйилганида 6 ойдан кейин;

▪️тромбоцитар масса ёки плазма қуйилганида 7 ойдан кейин;

▪️иммуноглобулин юборилган ҳолатда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш иммуноглобулин юборилганидан 3 ойдан кейин;

▪️гриппга қарши эмланган бўлса - 1,5 ойдан кейин;

▪️бошқа турдаги вакцина, иммуноглобулин, зардоб ва анатоксинлар билан эмланган тақдирда 1 ойдан кейин амалга оширилиши керак.