Кирғизистонда коронавирус инфексиясини юқтирганлар сони 506 нафарга етди
- 18.04.2020 21:55
- 86
- Хориж
Бу ҳақида 18 апрел куни SОВИД-19 инфексиясига қарши курашиш республика штабида маълум қилинди.
“2020 йилнинг 18 апрел ҳолатига, республика бўйлаб 17 нафар янги касалланганлар аниқланди, касаллик юқтирганларнинг умумий сони 506 нафарга етди”, дея маълум қилди штаб вакили.
506 нафар касалланганларнинг 116 нафари тиббий ходимлар эканлиги ҳам қайд этилди. Мамлакатда 5 нафар бемор вафот этган, яна 13 нафар беморнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Тахминий маълумотларга кўра, касалланганлар билан 7,7 минг одам мулоқотда бўлган.
Мамлакатда коронавирус тарқалиши оқибатида жорий этилган фавқулодда вазият ҳолати давом этмоқда.