Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Киши ҳаёти давомида қанча масофани босиб ўтади?

Олам чексиз сирлардан иборат. Биз ҳар куни жуда кўп янги нарсаларни билиб олишимиз мумкин.
🔹 Ер 23 соат 56 дақиқа 4 сония тезликда айланади. 4 йил ичида 24 соатни тўлдирадиган ортиб қолган сониялардан қўшимча кун олинади. Кабиса йили шу сабаб ҳосил бўлади.

🔹 Бир киши бутун ҳаёти давомида Ерни уч марта айланиб чиқишга етадиган масофани босиб ўтади.

🔹 Бизнинг теримизда бутун сайёрадаги одамларга қараганда кўпроқ тирик организмлар яшаши мумкин.

🔹 Ердаги энг қуруқ жой Антарктидада жойлашган. Ғалати туюлса-да, Антарктиданинг Мак-мердо водийсида 2 миллион йилдан бери ёғингарчилик бўлмаган.



🔹 Қуёшнинг товуши шунчалик баландки, агар бўшлиқ вакуум билан эмас, ҳаво билан тўлдирилганда эди, биз доимо 125 децибел кучли чийиллаган овоз эшитиб турардик.



🔹 Инсон танасидаги энг кучли мушак бу - тил.

🔹 Эркак кишини чақмоқ уриши эҳтимоли аёл кишига қараганда 6 баравар кўпроқ.

🔹 Агар Соса-Соlага ранг берувчи модда қўшилмаса, у яшил рангга эга бўларди.

🔹 Тўрт ёшдан ўтган бола кунига ўртача 400 тагача савол беради.



🔹 Космонавтларнинг дубулғасида бурунни қичиб қўйиш учун махсус мослама ўрнатилган.

🔹 Хитойликлар XII асрда Қуёш кўзойнакларидан фойдаланган. Линзалар тутунли кварцдан қилинган ва қўпол рамка уларни юзда тутиб туради. Кўзойнак нафақат жазирама қуёшдан ҳимоя қилар, балки ҳиссиётларни яширишга ёрдам берар эди. Шунинг учун судьялар гувоҳлар ва гумонланувчиларни сўроқ қилишда бу кўзойнакларни таққан.

Баҳора тайёрлади.