Китоблик бемор коронавирусдан вафот этмаган

1963 йилда туғилган фуқаро Н.О. Китоб туманида яшаган. У жорий йил 9 май куни юртимизга қайтиб келган ва 10 май куни Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шу йилнинг 31 май куни юборилган суртма намуналарининг такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади. У ёндош касалликлар туфайли вафот этганлиги маълум бўлди.

Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, марҳум билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади.