Кўчада ниқобсиз, маст-аласт, бақир-чақир қилиб юрган фуқаролар қамоққа олинди

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бунда фуқаролар нафақат ўз соғлиғини асрайди, балки кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясини жиловлашга ҳисса қўшади.

Кеча, 19 апрель куни соат 19:00 да Самарқанд шаҳри, Форобий кўчасида карантин қоидаларига риоя этмасдан, ниқобсиз, маст ҳолатда юрган фуқаро М.Т.га Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ниқобсиз юрганига аниқлик киритмоқчи бўлганларида уларнинг қонуний талабларини бажармасдан, бақир-чақир қилиб қаршилик кўрсатган.

Яна бир фуқаро А.Ж. эса Самарқанд шаҳар, Чуқурйўл кўчасида жорий йилнинг 17 апрель куни соат 15:30 да мақсадсиз, маст ҳолатда, ниқобсиз, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, кўчада бақир-чақир қилиб, одамлар тинчлигини бузган ҳолда юрганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан ҳуқуқбузар А.Ж.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 1- қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, ҳуқуқбузар М.Т.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 195-моддаси ва 194-моддаси 1- қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ориф ПАРДАЕВ,

Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси.