Колониядан қочган маҳбус қўлга олинди

Кўп миқдордаги ўғирлик жиноятини содир этиб, тайинланган жазони Қашқадарё вилояти ИИБ П ва ЖИЭБ 32-сонли манзил колониясида ўтаб келган Нукус шаҳрилик Н.Ғ. берилган имкониятдан оқилона фойдаланмагани боис жазоси яна оғирлашди.

Н.Ғ. Муборак туманида жойлашган мазкур манзил колониясида жазо ўташ давомида жазодан бўйин товлаб, номаълум томонган яширинади. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинади, деб хабар берди “Postda” нашри.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, вилоят ИИБ, бошқарма П ва ЖИЭБ 32-сонли манзил колонияси ва Нукус шаҳар ИИОФМБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари туфайли қочоқ маҳкум Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ҳудудида ушланди.