Конституцияга таклифим бор: Хусусий мулкни мерос қолдиришда қатъий ечим бўлиши зарур

Ривожланган давлатлар (Япония, Жанубий Корея ва Сингапур) тарихий ривожланишида мафкура масаласи асосий тараққиётнинг тамал тошини қўйилишига сабаб бўлган.
Шу нуқтаи назардан Конституциямизда ҳам 12-моддасида назарда тутилган давлат мафкурасига аниқ ёндошувни ифодаланиши, шунингдек, Бош қомусимизнинг мазкур моддасидан келиб чиқиб алоҳида қонунда унинг механизмларини жорий этиш, ижросини мувофиқлаштириб бориш ҳамда давлат томонидан тартибга солиш масаласига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.
Шунингдек, Конституциямизнинг 36-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича ҳам таклифим бор.
Аввало, давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлаш натижасида унга яратилган инфратузилма, ресурс тарздаги имкониятлар фойдаланиш эвазига мулдорнинг мулкдор сифатида шакллантиради. Қомусимизнинг 36-моддасида мулкчиликнинг шакли алоҳида бир шахсга тегишли бўлган мулк тақдирини ҳимояланишига қаратилиб, жамоавий мулк шаклида шаклланган хусусий мулк вориси муносабатлари, шунингдек давлат ва жамият манфаатлари муҳофазаси қайд қилиниши мақсадга мувофиқ. Масалан, ижтимоий тармоқ хабарларида баъзи ривожланган давлатларда жамоавий тарзда шакллантирилган хусусий мулкларини ҳайвонларга мерос қилиб қолдирилиши ва шу каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Ваҳоланки, бундай мулклар тегишли ҳудудий вакиллик органлари орқали жамиятга қайтарилиш масаласи ҳуқуқий меъёр сифатади Бош қомусимизда қайд қилиниши лозим.
Шаҳриёр Холбоев,
Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси.