Кўприкдан ўзини дарёга ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди
- 11.10.2019 17:09
- 218
- Жамият
Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Амударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги”дан номаълум сабабларга кўра, ўзини сувга ташлаган аёл қутқарилди, деб хабар қилди Миллий гвардия матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2019 йил 10 октябрь куни соат 11:30 лар чамасида “Cobalt” русумли автомашинадан номаълум аёл кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган.
Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққан.
Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 34 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!