Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус: Ҳиндистонда аҳвол кунора оғирлашмоқда

Ҳар куни уч мингдан ортиқ одамлар вафот этяпти. Иккинчи куни кетма-кет янги ҳолатлар сони 400 мингдан ошди. Касалларга бепул койка йўқ, гарчи Ҳиндистон дунёдаги энг йирик дори-дармон ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланса-да, дори воситалари етмаяпти. Энг катта муаммо - бу сунъий кислород ускуналари етишмаслиги. 10-20 баравар қимматроқ сотиладиган кислород баллонларининг улкан қора бозори пайдо бўлди.

Ҳиндистонга ёрдам бошқа мамлакатлар қатори, асосан, АҚШ ва Европадан келмоқда. Бу кислород ускуналари, ИВЛ аппаратлари ва вакцина учун бошланғич материаллар. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ҳиндистон сингари аҳоли зич жойлашган мамлакатдаги назоратсиз эпидемия бутун дунёга катта хавф туғдиради. Вазият эмлашларга бетаъсир бўлган коронавируснинг янги мутацияси билан мураккаблашмоқда.

Маълумки, Россиянинг «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси шанба куни Ҳайдарободга етиб келди. Эмлаш иккинчи партияни қабул қилиб, сифати текширилгач, 10 кун ичида бошланиши керак. Шу билан бирга, рус вакцинасини жойида ишлаб чиқариш вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Спутник V» - Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «AstraZeneca» ва «Covaxin»дан кейин фойдаланиш учун тасдиқланган учинчи вакцинадир. 1 май куни мамлакатда расмий равишда аҳолининг кенг қатламларини оммавий эмлаш бошланди. Бироқ, аксарият штатлар доза етишмаслиги ҳақида хабар беришмоқда.