Коронавирус: МДҲ давлатларидаги вазият
Статистик маълумотларга кўра, МДҲ давлатлари ичида энг кўп кассаланганлар Россияда қайд этилган ва 10131 нафарни ташкил этмоқда. Ундан кейинги ўринларни 1486 нафар касалланган билан Белорус ва 1289 нафар касалланган билан Молдавия банд этган.
Биринчи учликдан кейинги ўринлар қуйидагича: Озарбайжонда – 926 нафар, Арманистонда – 921 нафар, Қозоғистонда – 781 нафар, Ўзбекистонда – 624 нафар (10 апрель соат 10:00 ҳолати) ва Қирғизистонда – 280 нафар касалланганлар қайд этилган.
Ўлим ҳолатининг энг юқори кўрсаткичи Молдавияда қайд этилган. У ерда касалланганларнинг 2.25 фоизи вафот этган. Энг паст кўрсаткичлар Россия (0.75 фоиз) ва Ўзбекистонда (0.52 фоиз) қайд этилган.
Қолган давлатлардаги кўрсаткичлар 0.97 фоиздан 1.43 фоиз ўртасида тебранмоқда. Украинада 3.01 фоиз касалланганлар вафот этган ва Грузияда – 1.1 фоиз.
МДҲ давлатлари ичидаги ўлим ҳолатининг ўртача кўрсаткичи 1.13 фоизни ташкил этмоқда (Грузия ва Украина билан биргаликда). Мазкур кўрсаткич дунё миқёсида 6.1 фоизга тенг.