Коронавирус: Қирғизистондаги вазият

Қирғизистонда сўнгги кеча-кундузда 69 нафар янги касалланганлар қайд этилди. Касалланганларнинг умумий сони 216 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда 6 апрель куни республика COVID-19га қарши курашиш штаби вакили хабар берди.

“2020 йилнинг 6 апрель куни республикада 69 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди”, дея таъкидлади штаб вакили. Унинг сўзларига кўра, касалланиш ҳолати алоҳидалашда бўлган фуқароларда аниқланган.

Ўтказилган матбуот конференциясида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов берган маълумотга кўра, сўнгги кеча-кундузда коронавирус билан касалланган беморларнинг икки нафари вафот этган. Шунингдек, 10 нафар бемор соғайган ва яна 23 нафар беморга касалхонадан жавоб бериш кутилмоқда.

Мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганларнинг умумий сони тўрт нафарга етди.