Коронавирусдан вафот этган киши шаҳидми?
- 22.04.2020 21:06
- 501
- Жамият
Ўзбекистонда аҳолининг аксарияти ислом динига эътиқод қилади. Шу боис ўз-ўзидан савол туғилади. Ислом динига кўра, мана шундай оғир ва синовли вазиятда вафот этганларнинг мақоми қандай бўлади? Мазкур саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси аниқлик киритди.
Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади.
Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: “Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар.
Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат)дан ўлганлар қаторида ҳисобланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа