Коронавирусга қарши эмлаш пойгасининг энг юқори чўққиси башорат қилинди

Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пойгаси 2021 йил январь ойида авжига чиқади, дейди “Skoltech" тадбиркорлик ва инновациялар маркази профессори Дмитрий Кулиш.

Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

Кулишнинг фикрича, ушбу даврда бир қатор вакциналар, шу жумладан Россиянинг «Sputnik-B» вакцинасини синовдан

ўтказишнинг учинчи босқичи тўғрисида биринчи ҳисоботлар эълон қилинади. Шу вақтнинг ўзида вакцинанинг хавфли, ножўя таъсирлари тўғрисида, сал кейинроқ эса унинг самарадорлиги ҳақидаги биринчи маълумотлар пайдо бўлади, дея қўшимча қилди эксперт.

Бугунги кунга келиб Россияда COVID-19 га қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилди. Биринчи рўйхатга олинган дори Gamaleya маркази томонидан ишлаб чиқилган «Sputnik-B» эди.

Октябрь ойида Президент Владимир Путин «Вектор» марказида ишлаб чиқилган ЕpivacCORONA рўйхатдан

ўтганлигини эълон қилди. Вакцинада биологик қўшимча йўқ. Таркибида вирусли оқсил парчаларининг синтетик аналоги мавжуд, холос.