Коронавируснинг барча маълум штаммларидан ҳимоя қилувчи антитана топилди

Сент-Луисдаги Вашингтон университети тиббиёт мактаби олимлари коронавируснинг барча маълум мутацияларини зарарсизлантирадиган антитана ихтиро қилишди. Тадқиқот университет расмий сайтида эълон қилинди.

Иш муаллифлари 43 та намуна ўрганишди ва Петри (медицинада қўлланиладиган махсус) идишида SARS-CoV-2нинг дастлабки вариантининг олдини олишга қодирлиги даражасини таҳлил қилишди. Кейин тўққизта энг кучли зарарсизлантирувчи зарралар кемирувчиларда синовдан ўтказилгач, зарраларнинг энг самаралиси танлаб олинди.

SARS2-38-антитана коронавируснинг кенг тарқалган - "альфа", "бета", "гамма", "дельта", "каппа", "йота" вариантлари билан бир қаторда, кам учрайдиган мутациялар билан ҳам кураша олиши маълум бўлди. Олимларнинг фикрига кўра, SARS2-38-антитана вируснинг ўзгармас оқсил қисмига бирикади. Паст концентрация ҳолатида юқори нейтраллаш қобилияти, шунингдек, инфекция қўзғатувчиларнинг барча вариантларига таъсир кўрсатиши янги антитананинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.

Антинанани таъсир муддати

«Nature Comunications» журналида чоп этилган тадқиқот муаллифлари маълумот беришича, SARS-CoV-2 коронавирусига қарши антитаналар касалликдан кейин етти ой давомида барқарор туриши ёки ҳатто таъсири ошиши мумкин.

Барселонанинг Глобал соғлиқни сақлаш институти томонидан ўтказилган тадқиқотда COVID-19 ни аломатсиз ёки енгил ўтказган 600 га яқин киши иштирок этди. Улардан касалликдан кейин етти ой давомида қон намуналари олиниб, 6 хил SARS-CoV-2 антигенларда IgA, IgM ва IgG  антитана даражаси ва тури, шунингдек, шамоллаш келтириб чиқарадиган тўртта коронавирусга қарши антитаналар миқдори текширилди.

Тадқиқот давомида муаллифлар ёшидан (65 ёшгача) ва жинсидан қатъи назар, антитана миқдори барқарор бўлиб қолиши исботланди. Синов, шунингдек, COVID-19 келтириб чиқарувчи шамоллаш вируси (HCoV)дан антитана яхши ҳимоялашини кўрсатди. Шундай қилиб, SARS-CoV-2 касаллиги бўлган одамларда HCoVга қарши антитана даражаси пастроқ, белгиларсиз кечган COVID-19 да эса юқори даражадалиги аниқланди.

"Суперкоронавирус"

Аввалроқ, Цюрих Олий техник мактаби иммунологи Сай Редди келаси йили дунёда коронавируснинг янада хавфли варианти пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 мавжуд штаммларининг комбинацияси кўп сонли ўлим билан кечувчи эпидемиянинг янги босқичига олиб келиши мумкин. Редди таъкидлаганидек, Жанубий Африканинг «бета» ва Бразилиядаги «гамма» варианти антитаналардан қисман қочишга имкони берувчи мутациясини ривожлантириб улгурди.

Иммунологнинг фикрича, пандемиянинг кейинги босқичида «бета» ва «гамма» штаммлари янада юқимли, «дельта» эса иммунитетни четлаб ўтиш қобилиятига эга бўлади. Радди бу мутацияларни муқаррар деб атади. "COVID-22 биз ҳозир бошдан кечираётганимиздан ҳам бадтарроқ бўлиши мумкин", деди олим «Blick» газетасига берган интервьюсида.

Мутахассис таъкидлашича, SARS-CoV-2 нинг янги вариантини иложи борича тезроқ аниқлаш зарур. Шунда вакцина ишлаб чиқарувчиларда препаратни инфекцияга қарши тезда мослаштириш имконияти бўлади.

 

Г.Холдорова тайёрлади.