Кучли хотира, осон ўзлаштириш ва миянинг умумий фаолияти учун 6 та оддий маслаҳат

Жисмоний фаоллик

Бадантарбия машқлари нафақат танани қувватлантиради, балки мия нейронларини ҳам ўстиради.

Руҳий зўриқишнинг олдини олинг

Сурункали стресс асаб толалари фаолиятини издан чиқаради. Ўз зиммангизга бир пайтнинг ўзида бир қанча вазифаларни юкламанг. Топшириқлар кўплиги оқибатида ҳаётий мақсадларда чалкашлик юзага келиши кишида руҳий зўриқиш гормони ҳисобланган кортизол миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлади.

Таомномангизга назар солинг

Соғлом ёғ ва аминокислоталарга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилинг. Ёнғоқлар, дуккакли маҳсулотлар, янги резавор ва сабзавотлар, шунингдек, асал ҳамда шоколад мия фаолияти учун фойдали.

Ҳиссиётларингизни мувозанатда сақланг

Ҳиссий гигиенага эътибор беринг. Замонавий гаджетлар ва интернетдан фойдаланишни тартибга солинг. Хотирангизни исталмаган ахборотлар билан тўлдирманг. Сизни қўллаб-қувватламайдиган ва қадрламайдиган одамлар билан вақт ўтказманг.

Изланишда бўлинг

Доимий равишда янги машғулотларни ўрганинг. Бу кулинария, хона гуллари парвариши, хорижий тил, автомобиль бошқариш каби машғулотлар бўлиши мумкин. Миянгиз бўш қолишига йўл қўйманг. Ахир, биз ҳаётимиз давомида ҳам ақлан, ҳам жисмонан камол топиб боришимиз керак.

Уйқу

Мия саломатлигини бошқа ҳеч бир нарса 8 соатлик сифатли уйқучалик рағбатлантирмайди. Бир кеча-кундузда камида 8 соат ухлашга ҳаракат қилинг.

Д.Холиқова тайёрлади.