Кузги шудгор нима учун муҳим?
Кузги ер ҳайдаш суғориладиган майдон учун юқори шароит яратади. Суғориладиган майдонда олимлар томонидан белгиланган маъқул муддатда, маълум чуқурликда ва тупроқ шароитини ҳисобга олиб сифатли ўтказилган кузги ҳайдов, келгуси йилги юқори ҳосил олишни таъминловчи асосий омил ҳисобланади.
Ер эрта баҳоргача мириқиб дам олади, экин экиш учун етилади, майин, ҳавол ва донадор тупроқли қатлам ҳосил қилади. Ёғинлар ерга тўйиб сингади, намлик захирасини ҳосил қилади.
Кузги шудгорлаш жадвали ва шўр ювиш, яхоб суви бериш ҳамда коллектор-зовур тармоқларини тозалаш бўйича ишларни амалга ошириш орқали тупроқда ўсимлик учун керак бўладиган сув-озуқа-ҳаво-иссиқлик тартиботини нормал ҳолатда бўлиши таъминланади.