Макрон Финландия ва Швециянинг НАТОга аъзолиги бўйича Париж ратификациясини маъқуллади

Франция президенти Эммануэл Макрон Финландия ва Швециянинг Париж томонидан НАТОга қўшилишини ратификация қилувчи протоколларни имзолади, дея хабар бермоқда «Фигаро» газетаси Елисей саройи баёнотига таяниб.

"Европадаги икки ҳамкоримиз Финландия ва Швециянинг бу суверен танлови ўз минтақаларида мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Шунингдек, уларнинг НАТОга аъзолиги Европада хавфсизликни сезиларли даражада мустаҳкамлайди", деб ёзади газета.

Шундай қилиб, Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Шимолий Атлантика альянсининг 24 давлати ушбу Скандинавия давлатларининг ташкилотга аъзолигини маъқуллаган. Уларнинг қўшилиши тўлиқ ратификация қилиниши учун барча 30 НАТО иттифоқчиси миллий даражада тегишли ҳужжатларни тасдиқлаши керак.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Жо Байден Вашингтоннинг Финландия ва Швециянинг НАТО аъзолигини ратификация қилишини маъқуллаган эди.