Байден Макронга ойна совға қилди

АҚШ ва Франция президентлари Жо Байден ва Эммануэль Макрон қиммат ва мазмунли совғалар алмашишди, дея хабар берди икки давлат олий мансабдор шахслари матбуот хизматлари Франция раҳбарининг Вашингтонга давлат ташрифи чоғида.

Америка етакчиси бугун “дўсти” деб атаган ҳамкасбига Оқ уй ҳудудидан тўпланган ёғочдан ясалган ойна совға қилди. Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, бу Оқ уй коллекциясидаги безак бўлган.

Бундан ташқари, Байден Макронга америкалик мусиқачилар томонидан ёзилган винил пластинкалар тўпламини, шунингдек, америкалик ихтирочи Томас Эдисон 1877 йилда яратган биринчи фонограф патентининг архив нусхасини тақдим этди. Макроннинг рафиқасига АҚШнинг биринчи жуфтлиги америка-француз дизайнери томонидан ясалган олтин ва зумраддан кулон совға қилишди.

Макрон, ўз навбатида, Байден ва унинг рафиқаси илк учрашувларида томоша қилган, 1966 йилда суратга олинган "Эркак ва аёл" фильмига саундтрек ёзилган винил пластинка ва диск олиб келди, дейди Елисей саройи. Бундан ташқари, франциялик меҳмон Америка президентига икки давлат ўртасидаги илк тарихий ришта рамзи деб, 2012 йилда Christof уйи томонидан тайёрланган жом, дунёга машҳур француз бренди - "Saint James"дан свитер ва LIP фирмаси соатини совға қилган.