Мактаб ўқувчилари фанлар бўйича республика олимпиадасида ўрин ололмади. Самарқанд вилоят ҳалқ таълими бошқармаси нима деб изоҳ берди?
Узоқ йиллар давомида 11 йиллик таълимнинг бўлмагани, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчи курсларида 12 йиллик таълим бўлганлиги фан олимпиадалари натижаларига ўз таъсирини кўрсатди. Қолаверса, биринчи навбатда ўқувчиларимизнинг бундай паст кўрсатгични қўлга киритишида ўзимиз айбдормиз. Олимпиадада қатнашадиган ёшлар билан мустақил ишлашда бироз эътиборсизликка йўл қўйилди. Келгусида ўтказиладиган фан олимпиадаларига мукаммал тайёргарлик кўриш, бунданда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни илғор тажрибали ўқитувчиларга бириктириш масалаларига келишиб олинди ва бу бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, паст натижанинг яна бир сабаби шундаки, олимпиада Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 1 майдаги “Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тўғрисидаги низом” асосида ташкил этилди. Бироқ 2019 йил 29 май куни низомнинг 10 банди, яъни баҳолаш мезонига ўзгартириш киритилди. Унда ёзма иш учун ҳам 50 балл, тест синовлари учун ҳам 50 балл эмас, балки ёзма ишга 30 ва тест синовига 70 балл этиб белгиланди. Шу боис ҳам йигит-қизларнинг тўплаган баллари кескин тушиб кетди. Негаки, ёшлар кўпроқ ёзма ишга тайёрланган эди.
Бунинг асоси сифатида ёшларнинг 30 баллик ёзма ишдан тўплаган балларини келтирамиз.
Жумладан:
Самарқанд туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Нушоба Сафарбоева тожик тили фанидан 29 балл;
Самарқанд шаҳар 43-ИДУМ ўқувчиси Нафиса Давронова немис тили фанидан 26 балл;
Самарқанд шаҳридаги 51-ИДУМ ўқувчилари Ҳилола Расулова ва Даниэл Овсянников немис тили фанидан 25 балл;
Бундай натижалар ёмон эмас, албатта, аммо ўқувчиларимиз учун 40 тадан 5-10 тача ёпиқ тест синовларининг берилиши уларнинг чалғишига олиб келди. Шундай бўлса-да, номлари келтирилган ва яна кўплаб ўқувчиларимиз 80 баллдан (ўтиш 76 балл) юқори кўрсаткичларни қўлга киритди.
Ўйлаймизки, кейинги олимпиадаларда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари энг юқори балларни қўлга киритади.