Мактаб совуқ бўлса ота-она кимга мурожаат қилиши керак?
Кеча, 11 январь куни барча мактабларда янги учинчи чорак бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қишки мавсумда барча мактабларнинг иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунинг учун агарда жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур масалада Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари ташкил этилган бўлиб, уларга мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали мурожаат қилиш имконияти ҳам мавжуд.
"Агар сиз ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилган бўлсангиз, аммо ҳали ҳам мактабингизда иссиқлик тизимининг ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, Халқ таълими вазирлигининг - (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказига ёки Самарқандда ташкил этилган штабга (66) 238-88-10 мурожаат қилишингиз мумкин.
Ушбу мурожаатларни республика куз-қиш штаби ҳамда ҳудудий штаблар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилади", дейилган вазирлик мурожаатида.