Қарздор ота маъмурий қамоққа олинди
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2016 йил 9 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ҳусан Шариповдан ундирувчи Мадина Турсунова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш манзилида ва унинг шахсий эгалигида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Қарздор алимент пулларини тўламай қўйган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ҳ.Шарипов бир неча маротаба расмий равишда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 13 миллион 422 минг сўм миқдоридаги алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шу сабабли қарздор Ҳ.Шариповга нисбатан Каттақўрғон шаҳар маъмурий суди қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Дилшод ТИМУРОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бўлим инспектори.