Мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллиони ишсиз экани айтилди

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллиони ишсиз. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълумот берди.

— Мамлакатимизда камбағалликни камайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим – ҳоким ёрдамчилари институти ташкил этилди. Ҳозирда республикадаги мавжуд маҳаллаларда 10 минг нафарга яқин ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хизмат кўрсатмоқда. Ҳоким ёрдамчилари орқали субсидиялар ажратиш, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарликка жалб қилиш ва бизнес юритиш кўникмалари орқали қарийб 2,2 миллион кишининг бандлиги таъминланди.