Мақсуда Ворисова президентликка номзод сифатида тасдиқланди

Бугун, 6 сентябрь куни Халқ демократик партиясининг Қурултойи ўтказилди.

Унда делегатлар ХДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Мақсуда Ворисова номзодини қўллаб-қувватлади.

Қурултойда Мақсуда Ворисова сайловолди дастури билан таништирди. Унда 9 та йўналиш бўйича мақсад ва вазифалар илгари сурилди.

Унга кўра, ҳар бир оила ўзининг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларини қондириши, қулай уй-жой, узлуксиз энергия таъминоти, табиий газ ва ичимлик суви, сифатли озиқ-овқат, замонавий таълим ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиши учун етадиган даромад манбаига эга бўлмоғи керак.

“Президент сайлови кампаниясида “Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи”, деган бош шиор остида ғалаба учун курашамиз”, деди аёл-номзод.