МДҲ, ШҲТ ва КХШТ терроризмга қарши дастлабки ҳамкорликдаги машғулотларни ўтказади

Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Коллектив хавфсизлик шартномалари ташкилоти (КХШТ) Мудофаа вазирлари терроризмга қарши кураш олиб бориш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишишди. Дастлабки қўшма машғулотлар “Кавказ-2020” доирасида ўтказилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“Сентябрь охирида “Кавказ-2020” стратегик қўмондонлик ва штаб машғулотларида терроризмга қарши курашдаги қўшма вазифаларни ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда”, деди у МДҲ, ШҲТ ва КХШТ мамлакатлари Мудофаа вазирлари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг.

Шойгунинг сўзларига кўра, тақдим этилган қўшма баёнотда мамлакатлар Мудофаа вазирлари терроризм ва эктремизмга қарши курашни устувор вазифа сифатида кўрган.
Ҳамкорликдаги дастлабки машғулотлар айнан қандай форматда ўтказилишига ҳозирча аниқлик киритилмади.