МИБ: Истеъмолга яроқсиз 28 567 дона алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди
- 28.06.2024 18:56
- 70
- Жамият
Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан “K.М.Q.T” МЧЖга тегишли омборхонадан олинган 9 турдаги 33 676 та шиша алкоголь маҳсулотлари ҳамда Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг фуқаро Х.С.Б.нинг жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган 4 125 дона умумий қиймати 73,1 млн. сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг йўқ қилиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Сардор Насруллаевга кўра, мазкур ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, тегишли идоралар жалб қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида алкогол маҳсулотлари йўқ қилинган ва бу ҳақда тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа