МИБ: Каттақўрғонда қарздор ўзига тегишли бино иншоотлар аукционга чиқарилгач, 325 миллион сўмлик кредит қарзини тўлаб берди
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “F.D.K”МЧЖдан ундирувчи АЖ Миллийбанк фойдасига жами 392.000.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, кўзда тутилган. Туман МИБ томонидан ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамидан 82 млн. сўм маблағ ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб-рақамига ўтказилган. Шунингдек, МЧЖга тегишли бўлган ишлаб чиқариш цехи бино иншооти хатланган. Бу ҳақда Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси Жасурбек Раҳмонов маълум қилмоқда.
Ундирилмай қолган 310 миллион сўм кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли гаров мулки давлат ижрочисининг “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан сотувга чиқарилиб, бошланғич нархи 350.000.000 сўм ҳисобида аукционга чиқарилган.
“F.D.K”МЧЖга тегишли тарафлар ўртасида 150.000.000 сўмга баҳоланган Каттақўрғон туманидаги қурилиш тугалланмаган “Тўрт йўналишли боулинг ва фитнес клуб” бино-иншооти хатланиб, “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан сотувга бириктирилган. Шундан сўнг қарздор 325.521.684 сўм кредитни тўлиқ тўлаб берган.