Миллионлаб долларларга сотилган ғалати “картина”лар
Эҳтимол, билувчи нуқтаи назаридан, бу расмлар ажойиб санъат асарларидир, бироқ, тан олиш керакки, бу картиналарда буни англаб олиш осон эмас.
Ҳеч биримиз бундай расмларнинг асл қийматини баҳолай олмаймиз ва муаллиф назарда тутган сатрлар орасидаги маънони ўқий олмаймиз. Шунга қарамай, замонавий рассомларнинг расмлари баҳоси баъзида жудаям ошириб юборилади ва бутун дунёдаги коллекциячи ва санъат ихлосмандлари ўзларининг севимли асарларини сотиб олиш учун аукционларга боришади. Баъзан улар ўзларига ёққан расм учун шунчалик кўп пул тўлашадики, ҳатто муаллифларининг ўзлари ҳам ҳайратда қоладилар.
“Фазовий тушунча” – Лучио Фонтана –1 500 000 доллар
Ушбу расм Лондондаги ким ошди савдосида ақлбовар қилмайдиган пулга сотилди. Гўё муаллиф полотнони шунчаки ранг билан бўяб қўйиб, расмни қия чизиқлар билан "йиртиб қўйган"дек. Шунга яраша миллион долларлик. Савол туғилади: агар рассом бундай расм учун ундан ҳам кўпроқ пул олишни истаса, яна бир қия чизиқ чизишикеракми? Ёки, эҳтимол, кесилган чизиқлар қанчалик кўп қийшайган бўлса, расмнинг сифати шунчалик юқори саналармикин?..
"Қон қизил рангли ойна" - Герхард Рихтер – 1 100 000 доллар
Шубҳасиз, бу рассом кўплаб гўзал асарлар муаллифидир, аммо унинг бу ижодини тушуниш учун сиз рассом бўлиб туғилишингиз керак. Эҳтимол, уни сотиб олган коллекциячи ойнага қараганида ўзини ёрқин ранглар жилосидакўришни хоҳлаган бўлса ажабмас.
"Яшил ва Оқ" - Элсворт Келли - 1 600 000 доллар
Ушбу мўйқаламнинг асарлари жуда мунозарали, унинг суратлари қиймати бўйича санъатшунос танқидчиларнинг қарашлари билан бир-биридан жуда фарқ қилади. Ўртасида шакли ўзгарган доирага эга бўлган жуда оддий холстни ўз коллекциясига қўшиш ҳуқуқи учун кичик Таиланд оролининг баҳоси каби пул тўлашга тайёр одамлар ҳам бор экан.
“Номсиз” - Марк Ротко 2 800 000 доллар
“Ит” - Хоан Миро, 2 200 000 доллар
Аслида Миронинг жуда кўп яхши ишлари бор, лекин буниси ҳақиқатан ҳам унчалик ижобий эмаслиги билан ажралиб туради. Ким билади, балки уни сотиб олган коллекционер шунчаки истеъдодли рассом меросининг бир қисмига эга бўлишни хоҳлагандир?
“Номсиз полотно” – Сай Томбли – 2 300 000 доллар
Бу иш уйда оддий қоғозда оддий мумқалам, яъни бола боғчада ёзишни ўрганаётганда фойдаланадиган материалдан фойдаланган ҳолда тезда бажарилди. Картинага эътибор билан қарасангиз, бу санъат дурдонасининг ўзи ҳам кичкина боланинг "е" ҳарфини ёзишга ўрганиш учун уринишига ўхшаб кўринаётгандек...
***
Жуда қизиқ, ушбу асарлар муаллифлари ижод маҳсули жуда катта пулга сотилганида қанчалик хурсанд бўлган экан? Бу расмларни чизганида улар кимнидир уларни сотиб олишга кўндира олади, деб ўйлаган эканмикин?
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.