Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди
Президент жамоат жойларида тинчликни таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталди.
Миллий гвардияга қўшимча ваколат берилиб, парк, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш ушбу тузилма зиммасига юкланди.
Лекин бозорларни “жиноятдан холи ҳудуд”га айлантириш борасида Миллий гвардиянинг фаолияти қониқарли эмаслиги таъкидланди.
Шу йилнинг ўзида Миллий гвардия масъул бўлган ҳудудлардаги 236 та жиноятнинг 86 фоизи айнан бозорда содир этилган.
Умуман, Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.
Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.