Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Миллий гвардия ходими, армрестлинг бўйича уч карра жаҳон чемпионининг муваффақият йўли ҳақида

Зуҳра Хўжақулова,
Миллий гвардия ходими:

«Мени бувим катта қилганлар. 13 ёшимда вафот этдилар. Шунда роса қўрқдим, «Энди келажагим нима бўлади?» деган хавотир уйғонди.

Кейин махсус шаҳарчага келдим. Тарбиячим менга она меҳрини берди, овутди, эркалади, далда бўлди. Тарбиячимни ўзимнинг «онам» деб айта оламан.

Шаҳарчада турли тўгараклар бўлиб, мен спортнинг армрестлинг тури билан шуғуллана бошладим. Ютуқларим: 15 карра Ўзбекистон, 6 карра Осиё, 3 карра жаҳон чемпиониман».