Миттиликдан баҳайбатликкача: Бутун умри давомида ҳам митти, ҳам гигант бўлган одам

Суратда ғайриоддий гавдаси туфайли тарихга кирган Адам Райнер: дастлаб у миттигина эди, бироқ бўйи ўсиб кетиб, баҳайбат кишига айланди. Бу ҳозиргача тиббиёт тарихида маълум ва ҳужжатлаштирилган ягона ҳолат.

Фото: pinterest

Адам Райнер 1899 йилда Австро-Венгрия (замонавий Австрия)нинг Граце шаҳрида дунёга келди. Тиббий маълумотларда унинг кичкина, озғин ва заиф ривожлангани қайд этилиб, 18 ёшида бўйи 122,5 сантиметрни ташкил этган. Ўша пайтда Биринчи жаҳон уруши давом этаётган эди. Табиийки? “паканалик” ташхиси қўйилган йигит ўз бўйи туфайли Австрия-Венгрия армиясига қабул қилинмади ва у фронтга кира олмади. 

Фото: pinterest / Адам Райнер в детстве и в тридцатилетнем возрасте

Маълумот учун: ХХ асрнинг бошида бўйи 147 сантиметрдан ошмаган эркак ва аёллар пакана ҳисобланган. Кейинчалик шифокорлар бу мезонларни ўзгартирди ва ҳозирда 130 сантиметр (эркаклар) ва 120 сантимергача (аёллар) бўлган одамлар митти ҳисобланади.

20 ёшида Рейнерга олд гипофиз безининг бузилиши (миянинг пастки юзасида юмалоқ шаклланиш кўринишидаги ўсимта) ташхиси қўйилган, бугунда бу касаллик акромегалия деб аталади. Тахминан шу пайтдан бошлаб Рейнер тез ўса бошлайди. 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган даврда у йилига ўртача 9,14 сантиметрга “чўзилди”.

32 ёшида бўйи 218 сантиметрга етган йигит 42 ўлчамдан 55 ўлчамдаги пойабзалга ўтади. 1930 йилнинг август ойидаги шифокорлар томонидан ўтказилган текширув унда гипофиз безининг аденомаси борлигини аниқлади. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, акромегалияга айнан аденома сабаб бўлган, бу эса Рейнернинг ўсиш суръатини келтириб чиқарган. Шифокорлар бу ўсимтани олиб ташлашга қарор қилишади.

Бироқ, ўсимта кашф этилишидан олдин ҳам, Рейнернинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги аниқланиб, уни тўшакка михлаб қўйганди. Йигитнинг мушак-скелет тизими тананинг бундай тез ўсишига дош бера олмади: умуртқа поғонаси эгилиб, бузила бошланди, бунинг натижасида у мустақил ҳаракатлана олмасди.

Шифокорлар ўсимтани олиб ташлагач, Рейнер секинроқ бўлса-да, ўсишда давом этди. Операциядан кўп ўтмай, у “Қариялар уйи”га жойлаштирилди ва қолган кунларини у ерда ўтказди.

Адам Райнер 1950 йилнинг 4 мартида 51 ёшида вафот этди, ўлими пайтида унинг бўйи 234 сантиметр бўлган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.