Мобил телефон орқали коронавирус юқтириш мумкинми?
Ушбу саволга АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди:
➖ Албатта, юқиши мумкин. Мобил телефон бошқа буюмлар каби касаллик қўзғатувчиси, шу жумладан, коронавирус инфекцияси ташувчиси бўлиши мумкин.
Мобил телефонидан қўчада, транспортда, жамоат жойларида кенг фойдаланилади, эшик ва зинопоя тутқичлари, магазинларда аравачалар ва бошқа жойларга қўл билан теккандан сўнг тез ифлосланганлиги учун телефонни тез-тез ва доимий равишда антисептик ёрдамида зарарсизлантириш керак. Агар телефон ғилофда бўлса, албатта ғилоф ечилиб тозаланиши керак.