Мукофотлар муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги  фармонига кўра, бир гуруҳ фидойи хотин-қизлар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ғаффорова Фотима - меҳнат фахрийси.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Асланова Дилбар Хасановна - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори.

«Шуҳрат» медали билан

Хусаинова Нафиса Рустамовна - Самарқанд шаҳридаги «Samarkand-England eco mediсal» қўшма корхонасининг сифат таъминоти бўлими бошлиғи.