Муносабат: Оқдарёдаги бекат муаммоси шу ой охиридаёқ ҳал этилиши маълум қилинди
Яқинда каналимизда Оқдарёдан келган маълумот эълон қилинганди. Унда “Обод қишлоқ” дастурига тушиб обод бўлган, аммо мактаб ёнидаги, биргина бекат бузиб ташланиб, лойиҳалаштирилган бўлса-да янгиси қурилмагани айтилган. Оқдарё туман ҳокимлигига кўра, май ойи сўнгига қадар енгил конструкцияли бекат қуриб битказилади.
“Оқдарё тумани Гўзалкент маҳалласидаги Уклон қишлоғи 2021 йил "Обод қишлоқ" дастурида доирасида Уклон қишлоғининг қиёфасини ўзгартириш мақсадида, туман халқ таълими бўлимига қарашли 36-ўрта мактаб олдидаги асосий йўлда жойлашган, эски бекат бузиб ташланганди.
Ўрнига янги замонавий дўконли автобекат қуриш учун туман архитектори томонидан лойиҳа ишлаб чиқилган ҳамда ташаббускор тадбиркорга берилиб, замонавий автобекатни қуриш режалаштирилганди. Тадбиркорлар томонидан ташаббус кўрсатилмаганлиги сабабли, замонавий автобекат қурилмасдан қолган. Жорий йил май ойининг охирига қадар енгил конструкцияли, замонавий металл автобекат Уклон қишлоғи туман халқ таълими бўлимига қарашли 36-ўрта мактаб олдига ўрнатилишини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.