Мутахассислар 2022 йилнинг энг нуфузли паспортини аниқлашди
Давлатлар нуфузини турли йўллар билан ўлчаш мумкин. Кимдир давлатларнинг ҳарбий ёки иқтисодий қудратини энг муҳим параметр деб айтади. Яхши қуролланган армия ёки катта ялпи ички маҳсулотга эга кўп тузилмали иқтисодиёт давлат учун жуда муҳим.
Бошқалар эса “юмшоқ куч” ҳақида гапира бошлайди ва улар ҳам ҳақ бўлиб чиқади. Яна бир нуқтаи назар - тил сўзлашувчиси қанчалик кўп бўлса, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги таъсири шунчалик кўп бўлади, деган тахминлар ҳам бор.
Паспортлар-чи? Қайси давлатда маълум паспорт эгаларига ўз фуқароларидек муносабатда бўлиб божхона постларини текширувсиз босиб ўтишга имкон берилади?
Ажабланарлиси, турли давлатлар паспортлари нуфузини баҳолайдиган халқаро нотижорат ташкилотига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари 2022 йилда ушбу рейтингнинг биринчи поғонасига кўтарилди.
Рейтинг механизми жуда оддий ва шаффоф. Асосий кўрсаткич вазифасини эгаси визасиз режимда чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлган давлатлар сони бажаради.
Иккинчи ўринни Жанубий Корея ва Европа давлатларининг зич конгломерати (бирлашмаси) баҳам кўришди. Ушбу давлатлар фуқаролари ҳеч қандай муаммосиз ва визасиз 173 давлатга саёҳат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, юздан ортиқ мамлакатларда виза принципиал жиҳатдан талаб қилинмайди, баъзиларида эса у ерга келиш вақтида очилади.
Хорижий саёҳатлар учун энг лаёқати паст бўлган ҳужжат эса Афғонистон паспортидир: бу давлат вакилларини фақат беш мамлакат визасиз қабул қилишга ҳозир, меҳмон ташриф буюриши билан виза очадиганлари 33 тани ташкил қилади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.